Тошкентда 9 млрд сўмлик 421 500 қути тамаки маҳсулоти йўқ қилинди
Бугун, 16 декабрь куни Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси томонидан ноқонуний муомаладан олиб қўйилган тамаки маҳсулотларининг катта партияси йўқ қилинди.

Хусусан, ўтказилган тезкор тадбирларда ноқонуний муомаладан олиб қўйилган 421 500 қути тамаки маҳсулотлари кенг жамоатчилик, хусусан оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналистлар ва блогерлар иштирокида йўқ қилинган.
Мазкур маҳсулотлар қалбаки ва сифатсиз экани аниқланиб, Ўзбекистон қонунчилигида талаб қилинадиган акциз маркалари йўқ бўлган.
Қайд этилишича, 2025 йилда қиймати 28 миллиард сўмга тенг, 1 миллион 397 минг кутти тамаки маҳсулотлари билан боғлиқ 681 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланган.





