Алишер Султанов президентнинг энергетика хавфсизлиги бўйича вакили лавозимидан озод этилди
Алишер Саидаббасович Султанов Ўзбекистон президентининг энергетика хавфсизлиги масалалари бўйича вакили лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Лавозимдан озод этилиш Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармонида назарда тутилган.
Маълумот учун, Алишер Султанов 2015–2018 йилларда «Ўзбекнефтгаз» компаниясига раҳбарлик қилган.
Шунингдек 2017–2019 йилларда Бош вазир ўринбосари — геология, ёқилғи-энергетика мажмуаси, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари бўйича комплекс раҳбари лавозимида фаолият юритган.





