Сирдарёдаги клиникада 2,1 млрд сўмлик электр талон-тарож қилинган
Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида тиббиёт клиникаси кўп миқдордаги электр энергиясини талон-торож қилгани аниқланди, деб хабар берди Бош прокуратура матбуот хизмати.
S.J. МЧЖга қарашли клиниканинг электр ҳисоблагичига ташқи таъсир кўрсатилиши оқибатида 2,1 миллиард сўмлик зарар етган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми «а» банди (Жуда кўп миқдорда ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
БП тадбиркорлардан энергия ресурсларидан қонуний тартибда ва оқилона фойдаланишни сўради ва рейд тадбирлари давом этаётганидан огоҳлантирди.
«Энергоресурслардан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ҳолатлари фош этилади ва жазо муқаррарлиги таъминланади», — дейилади хабарда.