Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси «Узтемирйулйуловчи» компаниясини жаримага тортди
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси «Узтемирйулйуловчи» МЧЖни йўловчи тўловини ошириб юборгани учун жаримага тортди.
Мутасаддилар «Узтемирйулйуловчи» корхонаси ва шаҳардаги йўловчи ташишга масъул корхона фаолиятида текширув ўказди.
Ўрганишларда «Узтемирйулйуловчи» Фарғона филиали темир йўл вокзалига 2023 йилда 660 миллион сўмлик 606 минг 380 чипта учун ортиқча тўлов келиб тушгани аникланган.
Ҳабарларга кўра, 2024 йилнинг 1 январидан 24 июлига қадар вокзалга 185 806 дона чипта учун 560 миллион сўм ортиқча тўловлар келиб тушган.
Шунингдек, жами 792 минг 186 нафар истеъмолчига 1,3 миллиард сўм ортиқча тўловлар амалга оширилгани маълум бўлган.
Ушбу ҳолатларни, ўрганиш натижасида Қўмита махсус комиссияси томонидан ортиқча ундирилган тўловларни истеъмолчиларга қайтариши юзасидан кўрсатма берилиб, компанияга жарима солинди.
Бундан ташқари, қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида такрорланмаслик бўйича кўрсатмалар берилди.