Қўқонда кўп қаватли уйда газ портлаши содир бўлди
Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида кўп қаватли уйда газ портлаши содир бўлди, деб хабар берди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

ФВБга Бўстон МФЙда жойлашган кўп қаватли уйлардан бирида ёнғин бўлаётгани тўғрисида хабар 25-февраль куни соат 14:47 да келиб тушган.
Шундан сўнг, қутқарув бўлинмалари айтилган манзилга етиб боришган ҳамда ёнғин тезкорлик билан бартараф этилган.
Маълумотга кўра, тан-жароҳати олганлар тўғрисида хабар келиб тушмаган.
Ҳозирда ФВВ қутқарувчилари томонидан ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.



