Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербург шаҳрига келди
Давлат раҳбари ташриф давомида халқаро иқтисодий форумнинг асосий тадбирларида қатнашади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрига келди.
«Пулково» халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг биринчи ўринбосари Денис Мантуров, шаҳар губернатори Александр Беглов ҳамда бошқа расмийлар кутиб олди.

Ташриф доирасида бугун Ўзбекистон етакчиси Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан учрашув ўтказади ҳамда мамлакатда биринчи интеграциялашган атом электр станцияси реакторининг қурилишини бошлаш маросимида иштирок этади.
5 июнь куни Ўзбекистон етакчиси 29-Петербург халқаро иқтисодий форумининг асосий тадбирларида иштирок этиши кўзда тутилган.





