Нью-Йорк мэри Эрик Адамс федерал коррупцияда айбланмоқда

Нью-Йорк мэри Эрик Адамс 2021-йилда сайловолди ташвиқоти учун хорижий давлатлардан пул олганликда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда New York Times хабар беради.

Расмийлар Адамснинг бир қанча давлатлар, жумладан, Ўзбекистон билан алоқалари ҳақида маълумотларни ўрганмоқда. Қизиғи шундаки, рўйхатда Адамс ташриф буюрмаган ягона давлат сифатида Ўзбекистон ажралиб туради.

Федерал терговчилар Адамснинг 2021 йилги сайлов компанияси Туркия фуқаролари ва ҳукумат амалдорларидан ноқонуний хайрия олганми ёки йўқлигини аниқлаш учун текширув уюштирган. Мэр тергов доирасида телефонларини топширган.

NYT манбаларига кўра, прокурорлар Адамснинг яна бешта давлат – Ўзбекистон, Исроил, Хитой, Қатар ва Жанубий Корея билан алоқалари ҳақида ҳам маълумотлар ўрганилмоқда.

Терговчилар, шунингдек, Адамснинг Туркиянинг «Турк Ҳаво Йўллари» авиакомпаниясидаги бепул парвозлар хизматидан фойдаланганлигини ҳам текширмоқда.

25 сентябрь куни кечқурун эълон қилинган видеомурожаатда Адамс ҳар қандай айблов «мутлақо ёлғон» эканлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, бу терговнинг ўз «мақсади» бўлган, чунки у «Нью-Йорк аҳолисининг ҳаётини яхшилаган».

У адолатсизликка қарши бор кучи ва руҳи билан курашишини ва шаҳарни бошқаришда давом этишини айтди.

Жаҳон