Ўзбекистонда кредит расмийлаштиришга оид фирибгарликлар бир йилда 42% га ошди
Ўзбекистонда фуқароларнинг шахсий маълумотлари асосида турли тижорат банкларидан кредит ажратиш ҳолатлари сезиларли даражада кўпайган. Бу ҳақда омбудсман матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, 2024-йилда омбудсманга фуқаролардан иқтисодий ҳуқуққа оид 6 мингдан ортиқ мурожаатлар келиб тушган. Ушбу мурожаатларнинг 9 фоизи фирибгарлик ҳолатлари билан боғлиқ. 2023-йилда шундай мурожаатлар сони 110 тани ташкил қилган бўлса, 2024-йилда бу рақам 42 фоизга ошган.
Мурожаатларнинг 60 фоизида ўзини Click компанияси ёки Марказий банк ходими сифатида таништирган шахслар фуқароларнинг шахсий маълумотларидан фойдаланган ҳолда онлайн кредитлар расмийлаштирган. Aйрим ҳолатларда еса бир шахс номига 5-6 та тижорат банкларидан кредитлар расмийлаштирилган.
Ушбу мурожаатлар юзасидан Ички ишлар органлари терговчилари томонидан тижорат банкларига ушбу фуқаролар кредит маблағларидан ўзлари фойдаланмаганлиги ҳамда фуқаровий даъвогар деб топилгани, шунингдек, айбдор шахслар топилгунига қадар кредит қарздорлиги ҳамда унга фоизлар ҳисоблашни тўхтатиб туриш юзасидан топшириқлар юборилган.
Жиноят процессуал кодексининг 36-моддасида терговчининг ўз юритувидаги иш бўйича қонунга мувофиқ берган ёзма топшириқлари ва қарорлари барча корхоналар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурий екани белгиланган. Лекин, шунга қарамай банклар томонидан фирибгарлик натижасида алданган фуқаролардан кредитни тўлаш талаб қилиб келинмоқда.
Омбудсман томонидан ушбу йўналишдаги мурожаатлар бўйича фуқаролар манфаатида Фуқаролик ишлари бўйича судларга 5 та даъво аризалари киритилиб, банклар билан тузилган кредит шартномалари ҳақиқий емас деб топилган. 1 нафар фуқаро номига олинган кредит маблағлари унинг фойдасига қайтарилиб, маънавий зарар ундирилишига еришилган.
Шунингдек, фирибгарлик ҳолатларидан сақланиш учун қуйидаги тавсияларга риоя қилишни тавсия етди:
• пасспорт маълумотлари, банк карталари рақами ва ПИН код каби шахсий маълумотларни ҳеч кимга ошкор қилманг;
• шахсий маълумотларингизни ижтимоий тармоқларда ёки номаълум шахсларга юборишдан сақланинг;
• телефонга келган тасдиқлов кодлари, пароллар ёки банк иловаларига кириш маълумотларини ҳеч кимга айтманг;
• ижтимоий тармоқлар ёки електрон почта орқали келган нотаниш файллар, ҳужжатлар ёки ҳаволаларни юклаб олманг (улар вирус ёки зарарли дастур бўлиши мумкин);
• нотаниш рақамлар, хусусан, чет ел рақамларидан келган қўнғироқлар ва видеоқўнғироқларга жавоб берманг;
• агар кимдир ўзини банк ходими ёки бошқа ташкилот вакили сифатида таништирса, уларнинг шахсини тасдиқлаш учун расмий каналлар орқали маълумот олинг;
• огоҳ ва еҳтиёткор бўлинг.