Ўзбекистонда курьерлик фаолияти ҳақида нималарни биламиз
Етказиб бериш орқали даромад кўрадиган 4 та курьер билан ушбу касб ва унинг муҳим жиҳатлари ҳақида суҳбат қилдик.
Ҳаёт жабҳалари шиддатлашган сари тезкор буюртмалар кундалик одатларимизнинг бирига айланиб бормоқда.
Ресторанлардан севимли таомлар, кечки овқат тайёрлаш учун дўконлардан маҳсулотлар, яқинларимиз туғилган кунига гуллар, фарзандларимиз учун тагликлар — буларнинг барчасини тез етказиб бериш эвазига буюртма қилиш мумкин. Тезкор етказиб беришни эса курьерларсиз тасаввур этиб бўлмайди.
Айнан курьерлар ҳар куни, ҳар қандай об-ҳавода буюртмаларимизни ўз вақтида олиб келишга тайёр. Биз Uzum Tezkor хизматининг бир нечта курьерлари билан суҳбатлашиб, уларнинг ҳикояларини тингладик: нега улар ушбу фаолиятни танашган, қандай аромад кўришади ва уларга муваффақиятга эришишга нималар ёрдам беради.
Шахнура Тошкентда бир неча ойдан бери курьер бўлиб ишлаб келмоқда. Ушбу касб унга оналик ва уй бекаси ролини иш билан муваффақиятли уйғунлаштириш имконини берди.
Курьер тариқасида мен кунимни ўзим режалаштира оламан. Аҳоли орасида аёл-курьерларга қийин бўлиши мумкин деган фикр юради. Аммо ишонч билан айта оламанки, мижозлар, ресторан ходимлари ва ҳатто йўловчилар ҳам бизга ҳурмат билан муносабатда бўлишади, – дейди у. Унинг оиласида курьерлик касби умумий ишга айланган. – Турмуш ўртоғим ҳам курьер, шунинг учун бир-биримизни яхши тушунамиз ва қўллаб-қувватлаймиз, – деб қўшимча қилди Шахнура.
Uzum Tezkor’ни танлашимни асосий сабабларидан бири бошланғич тўловларсиз ишлашни бошлаш имконияти – форма ва сумка бепул берилади. Ишга кираётганимда бу мен учун муҳим эди – деб тушунтиради у.
Ҳозир Хислатжон юқори натижаларни кўрсатиб, хизматнинг етакчи курьерлари қаторидан жой олган. У автомобилда курьерлик қилиб, 3 сменада кунига 600-800 минг сўм ишлаб топса, ойида тахминан 16 миллион сўм даромад кўради.
Албатта, Uzum Tezkor’даги биринчи ойларимга нисбатан ҳозир кўпроқ буюртмаларни етказиб бераман. Ишга киришиб кетгач, қисқа сменаларда ҳам яхши пул топиш мумкин, – деб ўз тажрибаси билан ўртоқлашади Хислатжон. Агар яхши даромад кўришни истасангиз, транспорт ижарага олиш ёки харид қилишдан қўрқманг. Ушбу инвестиция қисқа муддатда ўзини оқлайди. Транспорт билан курьерлик қилишни бошлагач, хавфсизлик техникаси ва йўл ҳаракати қоидалари билан танишишни унутманг. Uzum Tezkor бу ҳолатлар учун ўқув дастурларни ташкил этган.
Uzum Tezkor велосипед ижарага бериш хизматлари билан ҳамкорликда, пиёда курьерлар учун велосипедлар ижарасига 20% гача чегирма, шунингдек, хизматнинг брендланган мопедларини қулай шартларда ижарага олиш имкониятини беради.
Умиджон Фарғона Политехника институтининг талабаси. Курьерлик унга ўқиш ва иш орасида мувозанат сақлаб туришга ёрдам беради.
Мен, одатда, соат 19:00 дан кейин ишлайман ва бир сменада харажатларимни қоплай оладиган пулни топа оламан. Аввалига пиёда курьер бўлиб ишни бошладим, секин-аста пул йиғиб велосипед сотиб олдим, ҳозир эса скутерда ишлаяпман. Менимча, барча курьер ҳаракати эвазига ўсиши ва даромадини ошириши мумкин, – дейди Умиджон.Ҳозир аҳоли орасида курьерларга чойчақа қолдириш одати ривожланиб бормоқда, айниқса, фойдаланувчилар нақд пул билан тўлов қилишганида чойчақа беришади. Дейлик, 5-6 минг сўм қайтим қолса, «ўзингга қолдир» дея қайтимни рад этишади. Қизиқ ҳолат бўлган, бир фойдаланувчига 41 минг сўмлик буюртмани етказиб бердим, мижоз менга 100 минг сўмли купюра берди. Қайтимни ҳисоблай бошлаганимда эса у рад этди. Натижада чойчақа буюртма нархидан кўпроқ бўлди.
Абдусаттор уйни таъмирлаш бўйича тажрибали уста, қиш ва кузда таъмирлашга буюртмалар кам бўлганда, курьер бўлиб ишлайди.
Таъмирлаш мавсуми бўлмаган ойларда буюртмалар кам бўлиб қолади. Бундай вақтларда даромадим тушиб кетмаслиги учун танишларим курьер бўлиб ишлаб кўришни таклиф қилишди. Uzum Tezkor’нинг ўқув машғулотларида курьерликни ўрганиб, ишга киришдим, — дейди Абдусаттор.
Унинг сўзларига кўра, Абдусаттор илова билан ишлашга одатланмаган. Аммо бошқа курьерлар унга ишга кириш кетишга анча кўмаклашишган. Энди у ёш курьерларга маслаҳат бериб туради. Абдусатторнинг айтишича, курьерликда энг муҳими эътиборли бўлиш: буюртма келиб тушганда мижозларнинг истакларини диққат билан ўрганиш, ресторандан буюртмани қал қиланда текшириб олиш ва йўлда эътиборли бўлиш муҳим.
Агар мен асосий ишим билан банд бўлсам, ҳафтада 2-3 марта курьерлик сменасига чиқаман, 4 соат ишлайман. Агар асосий ишим бўлмаса, ҳар куни сменага чиқаман, — дейди у.