Люксембургнинг Ўзбекистондаги биринчи элчиси тайинланди
Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Люксембургнинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган Том Райзенни қабул қилди.
Том Райзен жанобларини Люксембургнинг Ўзбекистондаги биринчи Элчиси этиб тайинлангани билан табриклаймиз. Дарҳақиқат, мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликнинг янги имкониятларини ўрганиш ва ҳаётга татбиқ этиш учун Ташқи ишлар вазирликлари биргаликда саъй-ҳаракатларни кучайтириши лозим, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram каналида.
Ишбилармонлик алоқаларини ривожлантириш, савдо кўламини ошириш учун барча шароитларни яратишб муносабатларимизнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш ва бошқа масалалар кун тартибидан ўрин олган.
Ўзбекистон ва Люксембург ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1992 йил 10 июнда ўрнатилган.