Макрон ишончсизлик вотуми сабабли ҳукумат истеъфосини қабул қилди
Франция президенти Эммануэл Макрон республика парламентининг ишончсизлик вотумидан сўнг ҳукумат истеъфосини қабул қилди. Бу ҳақда РБK хабар берди.
Мамлакат бош вазири Мишел Барне кабинетига ишончсизлик вотуми 4 декабрь куни қабул қилинган эди. Ишончсизлик вотумига 2025 йилги буджетни мувофиқлаштириш жараёнида мамлакат сиёсий кучлари ўртасидаги келишмовчиликлар сабаб бўлган.
Мишел Барниер ҳукумат аъзолари билан биргаликда янги ҳукумат тайинлангунга қадар жорий масалалар ҳал этилишини таъминлайди, — дейди Макрон.
Аввалроқ, Францияда депутатлар ҳукуматни истеъфосини талаб қилишгани ҳақида хабар берган эдик.