Тошкентда мактаб автобусларига бўлган эҳтиёж ўрганилмоқда

Мазкур сўров Тошкент шаҳрида мактаб автобусларини йўлга қўйиш имкониятини ўрганишга қаратилган

Тошкентда ўқувчилар мактабга қандай етиб олишлари ва мактаб автобусларига эҳтиёж бор-yoқлиги ўрганилмоқда. Бу ҳақда Йўл ҳаракатини бошқариш маркази матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур сўров мактаб автобусларини йўлга қўйиш имкониятини ўрганиш, уларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш ҳамда заруратдан келиб чиқиб ушбу тизимни жорий этиш масаласини кўриб чиқиш мақсадида ўтказилмоқда.

Сўровномада:

• уй жойлашуви;

• фарзанд ўқийдиган мактаб ва синф;

• мактабга чиқиш вақти;

• фойдаланадиган транспорт тури;

• мактаб автобусига эҳтиёж бор-йўқлиги кўрсатилади.

Агар бир нечта фарзанд бўлса, улар ҳақидаги маълумотлар алоҳида киритилади. Шахсий маълумотлар йиғилмайди. Натижалар фақат умумий таҳлил учун ишлатилади.

Ўзбекистон