Тошкентдаги 2 та мактабда вирусли гепатит касаллиги аниқланди
Тошкент шаҳар Миробод туманидаги 214 ҳамда 65-сонли мактабларда вирусли гепатит касаллиги аниқлангани сабабли эпидемиологик суриштирув ўтказилди. Бу ҳақида Санепидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Шу боис ушбу мактабларда эпидемиологик суриштирув ҳамда санитария назорати ўтказилди. Назорат давомида:
• ўқувчилар ва ишчи ходимларнинг ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтганлик хулосалари;
• шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш тартиби;
мактаб биносида, синф хоналарда жорий тозалик ишларининг олиб борилиши, жиҳозларнинг созлиги;
• иситиш тизимлари ёқилиб фойдаланишга топширилганлиги;
• ҳожатхоналарда гигиена қоидаларига риоя қилинганлиги ҳамда қўл ювиш мосламалари ва оқава сув тизимининг соз ҳолатдалиги тўлиқ ўрганилиб, текширув ўтказилди.
Текширувлар натижасида, мактабнинг санитария ҳолати талабга жавоб бермаслиги маълум бўлганидан сўнг, аниқланган камчиликлар юзасидан мактаб раҳбатига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.