Жиззахда туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи пора билан ушланди

Жиззах вилоятидаги туманлардан бирининг Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи пора билан қолга тушди. Бу ҳақда давлат ҳавфсизлик ҳизмати ҳабар берди.

Қайд этилишича, ушбу шахс жорий йилнинг сентябр ойида маҳаллий тадбиркор томонидан қурилиши режалаштирилган кўп қаватли уйнинг лойиҳа ҳужжатларини тасдиқлаб бериб, эвазига 200 АҚШ доллари олади.

Кейинроқ тадбиркор аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида ушбу кўп қаватли уйга яқин жойда хусусий мактаб қуриш учун лойиҳа ҳужжатларини тасдиқлаб беришини сўраб, яна мазкур мансабдор шахсга мурожаат қилади. Ушбу ҳизмати учун у 6 млн сўм талаб қилади.

Ўтказилган тезкор тадбирда, мансабдор ушбу пул маблағини ўзининг турмуш ўртоғи орқали олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди, — дейилади хабарда.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси (пора олиш) 2-қисми «а», «в» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди.

AI News