Мексиканинг биринчи аёл президенти расман фаолиятини бошлади

Клаудия Шейнбаум 1 октябрь куни Мексиканинг 200 йиллик тарихида биринчи аёл президент сифатида қасамёд қилди. Бу ҳақида «Америка овози» хабар бермоқда.

Мексиканинг президентлик сайловларида 61 ёшли олим, Мехиконинг собиқ мери Клаудия Шейнбаум ғалаба қозонди. Мекция миллий сайлов интитутининг ҳисоб-китобларига кўра, у 59,3% овоз тўплаган.

«Мен Мексика Қўшма Штатларининг сиёсий конституциясига ва ундан келиб чиқадиган қонунларга риоя қилиш ҳамда амалга оширишга, халқ менга ишониб топширган республика резиденти вазифаларини содиқлик ва ватанпарварлик билан бажаришга қасамёд қиламан», деб президентлик қасамёдини ўқиди.

Шейнбаум Sigamos Haciendo Historia (Тарих яратишни давом эттирамиз) коалицияси томонидан сайловга номзод қилиб кўрсатилган, унинг таркибига учта партия, жумладан, амалдаги президент Андрес Мануэл Лопес Обрадорнинг ҳукмрон Морена партияси ҳам киритилган эди.

Шейнбаун президентлик даври мобайнида бюжет тақчиллиги ва камғалликни бартараф этиб, тугалланмаган қурилиш лойиҳаларига эътибор қаратмоқчи. Шунингдек, АҚШ ва Канада билан савдо ҳамкорлиги шартномасини ҳам имзолашни ҳам режалаштирган.

«Ким бўлиб туғилишимиздан қатъий назар, орзуларимизга эришишга интилишимиз керак. Жинсимиз тақдиримизни белгиламайди», — дейди Шейнбаум.

Аввалроқ, Японияда ҳам биринчи аёл бош вазир сайланиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.

Жаҳон