Японияда биринчи аёл вазир раҳбарлик қилиши мумкин

Япония тарихида биринчи марта аёл киши бош вазир бўлиши мумкин. Санаэ Такаичи номзоди бошқаларга қараганда устунлик кўрсатмоқда. Бу ҳақида CNN хабар беради.

Сентябрь ойида Япония бош вазири Фумио Кисида истеъфога чиқишини ва бошқа сайловда иштирок этмаслигини эълон қилган эди. Бу воқеадан сўнг, Токиода навбатдан ташқари сайлов ташкил этилиши ҳақида қарор қабул қилинди.

Япония Либерал демократик партияси 9 нафар номзодни таклиф қилишди. Улар орасида 63 ёшли Санаэ Такаичи ҳам бўлиб, номзодлар орасида устунлик қилмоқда. Агар у сайловда ғалаба қозонса, Япония тарихидаги биринчи ёл бош вазир бўлади.

Ўз нутқида Такаичи аввало Япония иқтисодиётига урғу беришини айтган. Банкдаги фоиз ставкаларини тушириш, иш ўринлари яратиш, уй хўжаликлари даромадини ошириш ва камбағалликни қисқартириш каби режалар ҳам унинг сайловолди дастуридан жой олган.

Japan Times ёзишича, Такаичи Японияни дунёнинг энг юқори чўққисга чиқаришни ва мамлакатдаги ҳар бир инсоннинг орзусини амалга оширишни хоҳлашини қайд этган.

Жаҳон