АҚШда Microsoft компаниясига қарши тергов бошланди
АҚШ Федерал савдо комиссияси (FTC) Миcрософт корпорациясига нисбатан монополияга қарши кенг кўламли текширув бошлади. Бу ҳақида Bloomberg хабар берди.
Текширув компания фаолиятининг турли жиҳатларига, жумладан, булутли хизматлар, киберхавфсизлик ва сунъий интеллект соҳасидаги ишланмаларга тегишли. FTC киберхавфсизлик билан боғлиқ ҳодисалардан кейин Мicrosoft’ни диққат билан кузатмоқда.
Компания давлатнинг йирик пудратчиси бўлиб, кўплаб АҚШ идораларига, жумладан, Пентагонга миллиардлаб долларлик дастурий таъминот ва хизматларни тақдим этади.
Мicrosoft’га юборилган мактубда FTC терговга ёрдам берадиган маълумотларни тақдим этишни талаб қилди, дейилади манбада.