Тошкентда 25 мингга яқин пиротехника воситаларини сақлаётган хонадон аниқланди

Тошкент шаҳар Чилонзор туманида салкам 25 минг дона пиротехника воситасини сақланаётган хонадон аниқланди.

Тезкор тадбир доирасида кузатувга олинган шахснинг хонадони белгиланган тартибда тинтув қилинди ва хорижда ишлаб чиқарилган, муқаддам ноқонуний йўллар билан республикага олиб кирилган 205 та қоғоз қутида 2 турдаги пиротехника воситалари ноқонуний тарзда сақланаётганлиги фош бўлди.

Рангли тутун чиқарувчи ва учқун сачратувчи мазкур пиротехника воситаларининг умумий миқдори 24 минг 637 донани, қиймати эса дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 737 млн сўмни ташкил қилмоқда.

Ҳозирда мазкур пиротехника воситалари вақтинча сақловга олинди ҳамда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Тошкент вилоятида 536 дона пиротехника воситаларини сақлаган шахс қўлга олинган эди.

Тошкент