Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташриф буюради
Давлат раҳбари ҳудуддаги турли соҳаларда амалга оширилаётган янги лойиҳалар ҳамда яратилган инфратузилма билан танишади

Бугун (17 август) президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташриф буюради, деб хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.
Давлат раҳбари ҳудудда саноат, таълим, транспорт, туризм ва бошқа соҳаларда амалга оширилаётган янги лойиҳалар ҳамда яратилган инфратузилма билан танишади.
Шунингдек, бир қатор янги лойиҳаларни ишга тушириш ва қурилишига старт бериш режалаштирилган.
Ташриф доирасида эртага, 18-август куни тадбиркорлар билан навбатдаги очиқ мулоқот бўлиб ўтади.





