Қозоғистон ва АҚШ ўртасида 17 млрд долларлик шартномалар имзоланди
Вашингтондаги Қозоғистон ва АҚШ ўртасидаги музокаралар якунига кўра, томонлар умумий қиймати 17 миллиард доллардан ортиқ бўлган қатор келишувларни имзоладилар. Бу ҳақда Оқ ўрда матбуот хизмати хабар берди.

Мамлакат етакчиси Қосим-Жомарт Тўқаев маълум қилишича, жорий ташриф доирасида икки мамлакат компаниялари ўртасида 17 миллиард доллардан ортиқ қийматда шартномалар имзоланган.
Мен Қозоғистон ва АҚШ ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорликни ривожлантиришдаги сизнинг доимий қўллаб-қувватлашингизни юксак қадрлайман. Сизнинг Оқ уйдаги биринчи президентлик муддатингиз даврида икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар кенгайтирилган стратегик шерикчилик даражасида ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланган эди. АҚШ 100 миллиард доллардан ортиқ инвестиция киритган ҳолда бизнинг иқтисодиётимизнинг энг йирик инвестори бўлиб келмоқда ва унинг ўзига хос «беғубор ҳаракатлантирувчи кучи» сифатида хизмат қилмоқда. Сўнгги йилларда мамлакатларимиз ўртасидаги товар айланмаси икки бараварга ошиб, 5 миллиард долларга яқинлашди. Биз Америкада ички уран талабининг қарийб 25 фоизини таъминлаб берамиз. 600 дан ортиқ америкалик компаниялар Қозоғистонда бизнес юритмоқда, — деди Қозоғистон президенти.
Маълумот учун икки давлат энергетика, муҳим минераллар, саноат, транспорт, молия, сунъий интеллект ва таълим каби асосий соҳаларда ҳамкорлик олиб боради.





