АҚШ Мадуронинг ҳибсга олиниши учун бериладиган мукофотни $50 оширди

АҚШ ҳумати Венесуэла президенти Николас Мадуронинг ҳибсга олинишига сабаб бўлган маълумот учун мукофотни икки баравар ошириб, 25 миллион доллардан 50 миллион долларга кўтарди.

АҚШ расмийлари Мадурони дунёдаги энг йирик гиёҳванд моддалар савдогарларидан бири деб билишади ва уни картеллар билан ҳамкорлик қилишда айблаган.

У [Мадуро] дунёдаги энг йирик гиёҳванд моддалар савдогарларидан бири ва миллий хавфсизлигимизга таҳдид солади, — деди АҚШ Бош прокурори Пам Бонди мукофот миқдори ошишини эълон қилиб.

Қўшма Штатлар Венесуэла президенти Николас Мадурони 2020 йилда гиёҳванд моддалар савдоси ва қурол сақлашда айблашган. Ўшанда Мадурони қўлга олишда ёрдам берганлик учун 15 миллион доллар мукофот таклиф қилинган эди. 2025-йил бошида, Мадуро учинчи муддатга Венесуэла президенти бўлганидан кўп ўтмай, Вашингтон мукофотни 25 миллион долларга оширди.

Жаҳон