Намангандаги овқатланиш шохобчасида 616 млн сўмлик газ ва электрдан ноқонуний фойдаланилди

Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманидаги умумий овқатланиш шохобчасида газ ва «свет»дан ноқонуний фойдаланилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, «А.А.С.Б» оилавий корхонаси раҳбари А.А. ўзига қарашли овқатланиш шохобчасида тармоққа ўзбошимчалик билан уланган.

Ҳолат бўйича А.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми «а» банди (ўғрилик жуда кўп миқдорда) билан жиноят иши қўзғатилиб, у процессуал тартибда ушланган.

Андижон