Наманганлик Том амаки: Иккинчи жаҳон урушида ғойиб бўлган аскар
Немислар лагеридан қочган аскар Боқижон Акрамов ҳикояси

Иккинчи жаҳон уруши миллионлаб ўзбекистонлик аскарлар тақдирини ўзгартириб юборди. Британиянинг Жерси оролига асир сифатида олиб келинган Боқижон Акрамовнинг ҳикояси ҳам ана шундай ноёб қисматлардан биридир.
Немис концлагеридан қочишга муваффақ бўлган ва маҳаллий аҳоли орасида «Том амаки» номи билан танилган аскарнинг ҳаётини бир оила сақлаб қолган эди. Ушбу фидоий инсонлар Боқижонни қарийб 80 йилдан зиёд вақт давомида излашди.
Ниҳоят, ушбу қидирувлар ўз самарасини бериб, Боқижон Акрамовнинг яқинлари топилди ва икки оила бир-бири билан боғланди.
Тўлиқ видеони BBC репортажида томоша қилинг:





