Сурхондарёда наркотик модда олиб кетаётган шахс қўлга тушди

Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ва божхона органлари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда Ўзбекистонга Тожикистон ва Қирғизистондан контрабанда йўли билан келтирилган қарийб 51 кило гашиш мусодара қилинди.

Сурхондарё вилояти Денов туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган фуқаро Cobalt автомашинасида Узун тумани ҳудудида ҳаракатланаётган вақтида тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, унинг юкхонасида 50 килограмм 567 грамм гашиш моддаси борлиги аниқланиб, просессуал тартибда расмийлаштирган.

Терговга қадар текширув давомида у гиёҳвандлик воситасини тожикистонлик наркосавдогарлардан олгани аниқланган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон