«Тошкент – Чинокент – Тошкент» йўналишидаги электропоездлар нархи оширилади
Жорий йилнинг 25-сентябрдан бошлаб «Тошкент – Чинокент – Тошкент» йўналиши бўйича шаҳарлараро экспресс поездлар учун чипталар нархи ошади. Бу ҳақда «Узтемирйулйуловчи» матбуот хизмати хабар берди.
Хусусан, 7201, 7202, 7203, 7204, 7205 ва 7206-сонли «Тошкент — Чиноркент — Тошкент» йўналишидаги электропоездлар учун чипта нархи қуйидагича белгиланди:
• катталар учун — 30 000 сўм;
• ёш болалар учун — 16 500 сўмни ташкил этади.