Ўзбекистон Хитойга 2 ойда қанча табиий газ экспорт қилгани маълум бўлди

Ўзбекистон Хитойга 2022 йилнинг январь–февраль ойларида қанча табиий газ экспорт қилгани маълум бўлди.

Келтирилишича, ўтган икки ой давомида Ўзбекистон Хитойга 48,4 миллион долларлик табиий газ экспорт қилган ва шу йўналишдаги давлатлар орасида бешинчи ўринни эгаллаган.

Департамент маълумотларига кўра, Хитойга табиий газ экспорт қилувчи асосий давлатлар орасида Туркманистон биринчи ўринни эгаллашда давом этмоқда: икки ой ичида Пекин бу мамлакатдан 1,44 миллиард долларга (ўсиш 1,47 баробар) тегишли хомашёни сотиб олган.

Иккинчи ўринда Россия, учинчи ўринда Мянма (224,6 миллион доллар), тўртинчи ўринда Қозоғистон (105,1 миллион доллар), бешинчи ўринда эса Ўзбекистон (48,4 миллион доллар) қайд этилган.

Янгиликлар