Сурхондарёда вояга етмаганларга ноқонуний диний таълим берган эркак ушланди

Сурхондарё вилояти Денов туманида 12 февраль куни вояга етмаганларга ноқонуний диний таълим берган эркак қўлга олинди.

Қайд этилишича, туманда яшовчи К.Ж. исмли эркак 2022 йилнинг январь ойидан бошлаб уйида маҳалласида яшовчи беш нафар вояга этмаган шахсга диний адабиётлардан ноқонуний диний таълим бериб келган.

Ҳолат юзасидан ўтказилган тадбирда ундан диний адабиётлар тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб олинган. Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар