Навоий ИЭСда ёнғин содир бўлди
Навоий ИЭСдаги 12-сонли трансформаторда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақдаги хабар Навоий вилояти ФВБ навбатчи диспетчерлик хизматига 5 январь соат 14:34 да келиб тушган.
Ҳодиса жойига ёнғин қутқарув экипажлари соат 14:37 да етиб бориб, 14:49 да майдон ўраб олиниб, 15:14 да ёнғин ўчирилган.
Ёнғинга ФВБдан 8 та ёнғин қутқарув экипажлари жалб этилган.
Ёнғин натижасида аҳоли яшаш хонадонлари, ижтимоий ва ишлаб чиқариш обектларини электр энергияси билан таъминлашда узилишлар содир бўлмади.
Ҳозирда ҳодиса сабаби ва зарари аниқланмоқда. Жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.