Навоийда 644 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди

Навоий вилоятининг Конимех туманида фаолият юритаётган «Г.Р.» МЧЖга қарашли бинода электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилди. Бу ҳақда «Ўзэнергоинспекция» ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, МЧЖ биносида таъминот корхонаси билан шартнома тузилмаган. 

Ушбу қоидабузарлик натижасида электр таъминоти корхонасига 644,2 млн сўмлик зарар етказилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Навоий