Saneg компанияси йўлдош нефть газларини қайта ишлаш ҳажмини 5 миллион куб метргача оширади
Ҳозирда Saneg компанияси экологик фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида ойига 3,5 миллион метр кубгача йўлдош нефть газларини (ЙНГ) қайта ишлаб чиқармоқда. Яқин келажакда бу кўрсаткични 5 миллион метр кубдан ошириш режалаштирилган.
Saneg нега айнан йўлдош нефть газини қайта ишлашга алоҳида эътибор беради ва бу йўналишга инвестиция киритади? ЙНГ — бу нефть қазиб олиш жараёнида ажралиб чиқадиган газ ҳисобланиб, метан, этан, пропан каби углеводородлар аралашмаси, шунингдек, сув буғлари, карбонат ангидрид ва водород сульфид каби аралашмалар қоришмасидир.
ЙНГ нефть билан бирга қазиб олинади ва қимматли энергия манбаи ҳисобланади. Бироқ, уни транспортировка қилиш ва қайта ишлаш қийин жараёндир, чунки ЙНГ паст босим ва номақбул аралашмаларнинг юқори миқдори билан ажралиб туради.
Кўпинча, шу боисдан ЙНГнинг катта миқдори тўғридан-тўғри ишлаб чиқариш майдонида ёқилади (“аланга ёрдамида ёндириш” деб аталади). Бироқ, ЙНГ ни аланга ёрдамида ёндириш ҳам иқтисодий йўқотишларга, ҳам карбонат ангидриднинг атмосферага экологик зиён келтиришига олиб келади.
Шу боис Saneg ўз фаолиятида ЙНГни қайта ишлашни илғор технологияларини босқичма-босқич жорий этмоқда. Хусусан, уни ишлаб чиқариш циклига қайта жалб қилиш бўйича лойиҳалар амалга оширилди. Газ қувурини тўғридан-тўғри етказиб бериш ва компрессор қурилмаларидан фойдаланиш орқали компания ойига 3,5 миллион кубометргача ЙНГни қайта ишлаш тезлигига эришди.
Жорий йилнинг ўзида Saneg объектларида 11 та кичик ҳажмли компрессор қурилмаси ишга туширилди. Улар “Янги Қоратепа”, “Восточний Ташли”, “Шўртепа” НТҚда фаолият юритмоқда.
Яқин келажакда компания Бухоро ва Хиванинг нефть ва газга бой ҳудудлари “Сардоб”, “Саёзжар” ва “Шимолий Ўртабулоқ” конларида ва Қашқадарё вилоятининг “Оқкўл” конида 1,5 миллион метр кубдан ортиқ ЙНГдан фойдаланишни режалаштирмоқда. Бу атроф-муҳит ҳимоясига ҳисса қўшиш, шунингдек молиявий барқарорликка эришиш имкониятини беради.
Барқарор ривожланиш тамойилларига содиқ бўлган компания сифатида Saneg табиий ресурслардан самарали фойдаланиш учун экологик ҳавфсиз технологияларга инвестиция киритишда давом этади.