Нетаняху Сурияга бостириб кириш билан таҳдид қилди

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху шаклланаётган Сурия ҳукуматига йўллаган мактубида муносабатларни яхшилаш истагини билдирди. Бироқ у Исроилга хавф туғдирган тақдирда Сурияга ҳужум қилинишидан огоҳлантирди. Бу ҳақда The Times of Israel хабар берди.

Агар бу режим Эронга Сурияда ўз мавқейини тиклашига йўл қўйса ёки Эрон қуролини ёхуд бошқа қуролларни «Ҳизбуллоҳ»га етказишга рухсат берса ёки бизга ҳужум қилса, қатъий жавоб қайтарамиз ва оғир товон тўлашга мажбур қиламиз. Аввалги режим бошига тушган кўргиликлар бу режимни ҳам кутади, деди Нетаняху.

У Исроил Суриянинг ички ишларига аралашишдан манфаатдор эмаслигини, аммо хавфсизлик манфаатларини ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни кўришини таъкидлади.

Жаҳон