Андижонда суюлтирилган газ баллонларини ноқонуний равишда сақлаган хонадонлар аниқланди

Андижон вилоятидаги хонадонларда қоидага зид равишда сақланаётган маиший газ баллонлари аниқланди. Бу ҳақида «Ҳудудгазтаъминот» АЖ хабар берди.

Маълум қилинишича, жойларда суюлтирилган газ маҳсулоти таъминотида ноқонуний ҳолатларни аниқлаш бўйича назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

Жумладан, Избоскан туманидаги «Марказ» МФЙ, Зироат кўчасида яшовчи Н.А. хонадони кўздан кечирилганда 24 дона, мазкур МФЙнинг Вафо кўчасида истиқомат қилувчи Ш.И. хонадонида 37 дона маиший газ баллони техника хавфсизлик талабларига зид равишда сақланаётгани аниқланди.

Бундан ташқари хонадонни кўздан кечириш давомида маиший газ балонларни тортиш учун 2 дона («Менбо» ва «Ледер» русумли) элек тазилар а автомобилларга пропан газ ўтказиш учун махсус мослаштирилган 4 дона резина шланглар борлиги аниқланди.

Шунингдек, Шаҳрихон туманидаги «Ўзбекистон» МФЙ Шайдуллаев кўчасида яшовчи фуқаро М.А. ўз хонадонида 94 та, «Янги ҳаёт» МФЙ Навбаҳор кўчасида яшовчи Қ.Р. эса 57 дона маиший газ баллонларини сақлаб келаётгани маълум бўлди.

Ҳолатлар юзасидан далолатномалар тузилиб, барча ҳужжатлар ФВБ ва ҳуқуқ-тартибот органларига топширилди.

Андижон