Самарқандда ноқонуний криптоферма аниқланди
Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида давлатга йирик миқдорда зарар етказган криптоферма аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Аниқланишича, оилавий корхона раҳбари Х.Ё. кон қурилмаларини электр тармоғига ноқонуний улаган.
2 миллион кВт/соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш натижасида кўрилган зарар 1,8 миллиард сўмни ташкил этди, дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи қўлга олинди.