Нурафшон шаҳрига янги ҳоким тайинланди
Лавозимни аввал Олмалиқ ҳокими бўлиб ишлаган Қобил Ҳамдамов эгаллади

Қобил Муродқулович Ҳамдамов Нурафшон ҳокими этиб тайинланди, деб хабар қилди Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.
Қайд этилишича, шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келган Кличханов Илҳом Маҳмуджонович бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилган.
Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев, Нурафшон шаҳар ҳокими лавозимига ҳозирга қадар Олмалиқ шаҳар ҳокими вазифасида хизмат қилиб келган Ҳамдамов Қобил Муродқулович номзодини тавсия қилган.
Натижада, халқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгаши сессиясида Ҳамдамов Қобил Муродқулович шаҳар ҳокими этиб тасдиқланган.





