Навоийда алиментдан қарздор шахс тандирга яширинган жойида топилди
70 миллион сўмдан ортиқ қарзи бўлган фуқарога маъмурий қамоқ жазоси тайинланди

Навоий вилоятининг Кармана туманида алимент тўлашдан бўйин товлаб келган эркак ушланди.
Маълумотларга кўра, фуқаронинг 71 миллион сўм қарзи бўлган. У икки йил давомида алимент тўлашдан қочиб юрган.
МИБ ходимлари қидирувда бўлган фуқарони топишди, у тандир ичига яширинган эди. Суд қарори билан эркакка 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.





