Нью-Жерсидаги ўрмон ёнғинлари туфайли 3 минг киши эвакуация қилинди

Американинг Ню-Жерси штатида тахминан 1,3 минг гектар майдонда ўрмон ёнғини бошланганини «Коммерсант» нашри хабар қилмоқда.

Оушен округи маъмурлари 3 минг маҳаллий аҳолини хавфсиз ҳудудларга кўчириш тўғрисида қарор қабул қилди.

Таъкидланишича, ёнғин ҳудуднинг атиги 5 фоизида назорат остига олинган. Ёнғин сабаблари ҳозирча аниқланмаган.

Оловнинг тарқалишига қурғоқчилик ва соатига 40 километр тезликда эсаётган кучли шамол ёрдам берган. Ёнғин, шунингдек, электр таъминотининг кенг миқёсда узилишига ҳам сабаб бўлди. Натижада 23 мингга яқин истеъмолчи электр энергиясиз қолди.

Жаҳон