Ўзбекистон оғир атлетикачилари Осиё чемпионатида яна 4 медални қўлга киритишди

Спортчилар 1 та кумуш ва 3 та бронза медалларини жамғаришди

Тошкентда ўтказилаётган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари яна тўртта медални қўлга киритишди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Олимпия шаҳарчаси» мезбонлик қилаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида яна бир кун ортда қолди. Унда спортчилар 1 та кумуш ва 3 та бронза медалларини жамғаришди.

Кумуш медал:

• -75 кг: Тоҳир Туробов (ўсмирлар, силтаб кўтариш).

Бронза медал:

• -75 кг: Тоҳир Туробов (ўсмирлар, икки кураш);

• -75 кг: Нурилло Давлатбоев (ёшлар, даст кўтариш);

• -75 кг: Нурилло Давлатбоев (ёшлар, икки кураш).

Спорт