Ўзбекистон терма жамоаси Уругвайга қарши ўйин ўтказади
Ўзбекистон футбол терма жамоаси Уругвайга қарши ўйин олиб боради. Бу ҳақда АФУ матбуот хизмати хабар берди.
FIFA Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган миллий жамоа октябрь ойида Уругвайга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади, — дейилади хабарда.
Жамоалар ўртасидаги учрашув 13 октябрь куни Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтади.