Тошкент вилоятида 5 кг дан ортиқ опий олиб кетаётган шахслар ушланди
Мутахассислар қўшни давлатдан контрабанда йўли билан олиб кирилган 5 кг дан ортиқ опийни мусодара қилишди.

Тошкент вилоятининг Бўка туманида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, олдиндан кузатувга олинган Самарқанд шаҳрида яшовчи, 2001 ва 2002 йилларда туғилган икки нафар шахс муқаддам қўшни республикадан контрабанда қилинган 5 кг 160 гр «опий» моддасини Бўка туманидан олиб кетаётган вақтларида ушланади.
Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.





