Ўзбекистонда оммавий тартибсизликларни молиялаштирганлик учун жавобгарлик белгиланади

Ўзбекистон Жиноят кодексининг 244-моддасига (оммавий тартибсизликлар) тузатишлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси учинчи ўқишда қабул қилинди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 24 декабрь куни бўлиб ўтган мажлисида Жиноят кодексининг 244-моддасига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Қонун лойиҳаси билан Жиноят кодексининг 244-моддаси учинчи қисм билан тўлдирилиб, унда оммавий тартибсизликлар содир этиш мақсадида ўқувдан ўтганлик учун алоҳида жавобгарлик чоралари белгиланмоқда. Шу билан бирга, Жиноят кодекси 244-моддасининг тўртинчи қисмида оммавий тартибсизликларни молиялаштирганлик учун тўғридан-тўғри жавобгарлик кўзда тутилмоқда.

Бундан ташқари, ушбу модда янги бешинчи қисм билан тўлдирилиб, унда ўқувдан ўтган шахс ўз хоҳиши билан ўқувдан ўтгани ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган тақдирда, жиноий жавобгарликдан озод қилиниши белгилаб қўйилмоқда.

Қарорлар