Ўзбекистонда 086-шаклдаги тиббий маълумотномани онлайн олиш имконияти пайдо бўлди

Эндиликда 086-шаклдаги тиббий маълумотномани my.gov.uz орқали онлайн олиш мумкин.

Кайд этилишича эски тартиб бўйича тиббий маълумотномани олиш учун шифохонага қайта бориш ва навбатларда туриш талаб этиларди.

Натижада, барчаси рақамлашиб, бу турдаги маълумотнома қуйидаги тоифадаги фуқароларга тақдим этилади:

• ОТМ, лицей ва коллежларга ҳужжат топширувчи абитуриентлар;

• спортчилар ва ишга кирувчи номзодлар;

• судялик лавозимига тайинланадиганлар;

• «Мурувват» ва «Саховат» уйларига йўлланма олувчи кексалар ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар.

Маълумотнома порталда шаклланиши учун фуқаро аввал тегишли тиббиёт муассасасида шифокорлар кўригидан ўтган бўлиши лозим. Шифокорлар хулосаси базага киритилгач, ҳужжатни масофадан туриб олишингиз мумкин.

Хизматдан фойдаланиш мутлақо бепул ва ҳеч қандай ҳужжат талаб этилмайди.

 

Ўзбекистон