Оқ уйда Доналд Трамп ва Байден учрашди
АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп амалдаги давлат раҳбари Жо Байден билан учрашиш учун Оқ уйга келди.
Маълумотларга кўра, учрашув чоғида Байден ва Трамп ҳокимиятни тинч йўл билан топшириш зарурлиги ҳақида келишиб олган.
Бу жараён иложи борича силлиқ ўтади. Биз талабларингизни қондириш учун ҳамма нарсани қилишга тайёрмиз, деди Байден.
Шунингдек, улар яна бошқа бир қатор масалаларни муҳокама қилди.
Сиёсат — оғир иш. Бу кўп ҳолларда турли тўполонларга сабаб бўлади. Лекин бу сафар ундай эмас. Мен жараён иложи борича силлиқ ўтишини қадрл, деди Трамп.
Трамп 5 ноябрь куни бўлиб ўтган президентлик сайловларида ғалаба қозонди. У ХIХ асрдан бери тўрт йиллик танаффусдан сўнг Оқ уйга қайтган биринчи АҚШ президенти бўлди.
Доналд Трамп 2025 йил 20 январда инаугурациядан сўнг ишга киришади.