Тошкентда мактаб ўқувчиси устига футбол дарвозаси тушиб кетиши оқибатида вафот этди

Тошкент шаҳар Олмазор туманида мактаб ўқувчиси устига дарвозаси тушиб кетиши оқибатида вафот этди.

Маълум қилинишича, 133 умумтаълим мактабининг 11-А синф ўқувчиси, 2007 йил 3 июль куни туғилган А.М. 27 сентябрь куни синфдошлари билан соат 20:00 ларда овқатланишга, ундан сўнг 21:00-22:00 лар атрофида тумандаги 134-мактаб спорт майдонига футбол ўйнагани борган.

Футбол ўйнаб бўлгандан сўнг кетмоқчи бўлиб туришганда А.М. футбол дарвозасига осилган, мувозанатни ушлолмай йиқилиб тушган. Боланинг устига дарвоза тушиб, тагида қолган, ўқувчилар дарвозани кўтариб, тез ёрдам чақирган.

40 дақиқада тез ёрдам келган, боланинг отасини чақиришган. Улар болани «СамПИ» га олиб борган, жонлантириш бўлимига олиб кириб кетишаётганда соат 23:45 ларда «қорин ёпиқ жароҳати, жигар ёрилиши, жигар венаси узилиши, ички қон кетиши, травматик шок» натижасида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тошкент