Самарқандда Lacetti бошқарувидаги ўқувчи ЙТҲ оқибатида вафот этди
Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида 12 февраль куни соат 12:30 ларда ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Жомбой туманидаги 54-мактабнинг 11-синф ўқувчиси бўлган 2007 йилда туғилган йигит туманнинг «Шерқўрғон» маҳалласидан ўтган йўлда Lacetti машинасида бошқарувни йўқотган.
Натижада машина йўл четига чиқиб кетиб, дарахтга урилган. Ҳодиса оқибатида йигит оғир тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган.
Кўрсатилган муолажаларга қарамасдан у шифохонада вафот этган.