Ўзбекистон 2027 йилда U-17 Осиё кубогига мезбонлик қилади
Тегишли қарор Осиё футбол конфедерацияси ижроия қўмитаси томонидан қабул қилинди

Ўзбекистон 2027 йилда U-17 Осиё кубогига мезбонлик қилади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар бермоқда, тегишли қарор Осиё футбол конфедерацияси Ижроия қўмитаси йиғилишида қабул қилинган.
Жумладан, 2027-йилги U-17 Осиё кубоги Ўзбекистонда бўлиб ўтиши белгиланди. Шунингдек, 2029-йилги U-17 Осиё кубоги Саудия Арабистонида ўтказилиши маълум қилинди.
Йиғилишда яна бир муҳим масала — 2028-йилги U-23 Осиё кубоги мезбони ҳам аниқланди. Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига Осиё саралаши вазифасини бажарадиган ушбу мусобақага Япония мезбонлик қилади.
Бундан ташқари, ОФК Ижроия қўмитаси қитъа клублар мусобақалари ва ёшлар турнирлари регламентига оид қатор ўзгаришларни ҳам тасдиқлади.
Хусусан, 2026/27-йилги мавсумдан бошлаб AFC Champions League Elite мусобақаси янги 32 жамоалик формат асосида ўтказилади ҳамда U-20 Осиё кубоги саралаш тизимига ҳам қатор янгиликлар жорий этилади.





