Бандлик вазирлиги Ўзбекистонда ишсизлик камайганини эълон қилди

2024 йил июль ойи ҳолатига кўра, Ўзбекистонда аҳолисининг 15 миллион 89 минг нафари (41%) иқтисодий фаол, яъни меҳнат қилишга тайёр аҳоли ҳисобланади. Бу ҳақида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Иш билан банд аҳолининг 14 миллион 213 минг нафари (94%) иқтисодиётнинг турли тармоқларида меҳнат қилмоқда. Хусусан:

• расмий секторда – 6,8 миллион (48%);
• норасмий секторда – 5,5 миллион (38,8%);
• хорижда ишлаётганлар – 1,9 миллион (13,6%).

Бугунги кунда республика бўйича 876 минг нафар ишга жойлашишга муҳтож аҳоли мавжуд (йил бошида 1 минг 24 минг нафар бўлган).

Вазирлик ахборотига кўра, меҳнатга лаёқатли аҳоли ўртасида ишсизлик даражаси йил бошига нисбатан 1 фоиз путга ёки 6,8 фоиздан 5,8 фоизга камайган.

Жамият