Payme устун мавқега эга платформа сифатида тан олинди
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Payme акциядорлик жамиятини онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга оператор сифатида эътироф этди.
Payme томонидан онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эришгани тўғрисида Рақобат қўмитасига тақдим этилган хабарнома бунга асос сифатида олинди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 майдаги қарори билан тасдиқланган «Рақамли платформа операторининг устун мавқеини ва устун музокара кучини эътироф этиш тартиби тўғрисида»ги низомда рақамли платформа операторининг устун мавқега эга деб эътироф этишнинг мезонлари белгиланган.
Ушбу қарорга мувофиқ, қўмитанинг тегишли буйруғи билан онлайн тўлов тизимлари бозорида Payme АЖ устун мавқега эга рақамли платформа оператори деб эътироф этилди.