Тошкентда ЙТҲ оқибатида пиёда вафот этди
Мирзо Улуғбек туманида 20 июль куни содир бўлган ЙТҲда бир нафар пиёда вафот этди. Бу ҳақда ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 13:30 ларда Олтинтепа ва Чахбуд кўчалари чорраҳасида Lacetti ва Tracker русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув юз берган. Тўқнашув оқибатида Tracker бошқарувини йўқотган ва йўл четида турган пиёдани уриб юборган.
Пиёда олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми асосида жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.