Ўзбекистонда Telegram орқали болалар порнографиясини тарқатганлар ушланди
Ўзбекистонда Telegram орқали болалар порнографиясини тарқатган фуқаролар фош бўлди. Бу ҳақда Киберхавфсизлик маркази матбуот хизмати хабар берди.

Биринчи рейд Жиззах вилоятида ўтказилиб, унда маҳаллий фуқаро Telegram мессенжери орқали вояга етмаганлар иштирокидаги порнографик материалларни тарқатган. Фуқаронинг каналида 400 нафардан ортиқ обуначи бўлиб, у ерда болалар порнографиясига оид 403 турдаги материал жойлаштирилган.
Худди шундай тадбир Тошкент вилоятида ўтказилган. Аниқланишича, 21 ёшли йигит Telegram орқали қизлар номидан бир нечта канал очиб, уларда 3,7 мингта порнографик материал жойлаштирган.
Шунингдек, у бошқа ижтимоий тармоқларда вояга етмаганлар иштирокидаги порнографик материалларни 837 нафар шахсга сотиб, 29,2 миллион сўм даромад олган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 130-моддаси 3-қисми (порнографик маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчилар ушланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.





