Тошкентдаги Глинка кўчасида асфальт остида юз берган портлашнинг дастлабки сабаби маълум қилинди
Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилди, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов якунлари бўйича айбдор шахсларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади

Аввалроқ Ташкентнинг Яккасарой туманидаги Глинка кўчасида йўл қопламасига шикаст етгани ҳақида хабар берилган эди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ушбу ҳодиса юзасидан қўшимча изоҳ берди.
Глинка кўчасида содир бўлган воқеадан хавотирда эканингизни тушунамиз. Ҳозирги вақтда Тошкент шаҳар ҳокимлиги учун нафақат ҳодиса оқибатларини бартараф этиш, балки унинг сабабларини чуқур ўрганиш, муҳандислик тармоқларининг ҳолатини текшириш ва бундай ҳолатлар такрорланишига йўл қўймаслик принципиал аҳамиятга эга, — дейилади хабарда.
Дастлабки маълумотларга кўра, диаметри 219 мм бўлган ерости газ қувуридан сизиб чиққан газ иссиқлик тармоғи камерасида тўпланиб, авария ҳолатини юзага келтирган. Текширув давомида газ қувурининг тахминан 375 кв. см (15×25 см) майдонида бир нечта жойдан газ сизиб чиқаётгани аниқланган.
Айни пайтда соҳа мутахассислари ҳодиса сабаблари ва барча тафсилотларни батафсил ўрганишда давом этмоқда. Текширув якунлангач, йўл қопламасини тиклаш ишлари давом эттирилади ва яқин вақт ичида йўл транспорт ҳаракати учун очилади.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов якунларига кўра, айбдор шахсларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.





